Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бу ерда буйруқ феълининг исноди имонга бериляпти. Яъни, имон фоил (эга) бўлиб келяпти. Айни пайтда имон ҳум замирига изофа қилиняпти.
قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ
(Айтинг: «имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?»). Бу иш Аллоҳ Таолонинг
أَصَلاَتُكَ تَأْمُرُكَ
– „Ўқиётган намозинг буюрмоқдами?“. [11:87]
ояти каби таҳқирлаш, масхара қилиш маъноларини англатади.
قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ
(Айтинг: «Агар сиз мўмин бўлсангиз, имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?»). Яъни, сизлар бузоқни худо қилиб олиш билан, унинг муҳаббатини дилларингизга жойлаш билан мўмин бўладиган бўлсангиз, бу имонингиз ёмон имондир. Яъни, оламлар Парвардигори сизлардан талаб қилган имон эмасдир. Балки, у куфрнинг айнан ўзидир.
3- Кейин Аллоҳ Таоло уларнинг жаннат фақат бизгагина хосдир, деган даъволарининг ёлғонлигини баён қиляпти.
وَقَالُواْ لَن يَدْخُلَ الْجَنَّةَ إِلاَّ مَن كَانَ هُوداً أَوْ نَصَارَى
– „«Жаннатга фақат яҳудий ёки насроний бўлганлар киради», дейишди“. [2:111]
Уларга қарши ҳужжат келтириб, агар ростгўй бўлсангизлар, у ҳолда ўлимни яъни, Аллоҳ билан учрашишни умид қилинглар, деяпти. Агар ҳақиқатда ўзлари ўйлаётгандек Аллоҳнинг суюкли бандалари бўлсалар, шундай қилсинлар.
وَقَالَتِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى نَحْنُ أَبْنَاء اللّهِ وَأَحِبَّاؤُهُ
– „Яҳудий ва насронийлар: «Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз», дедилар“. [5:18]
Улар ўзларининг ростгўйликларини исботлаш учун ўлимни умид қилишга шошилишлари керак эди. Шундай қилмасалар, ёлғончиликлари фош бўларди. Шундай ҳам бўлди. Улар ўлимни умид қилмадилар. Чунки улар ўзларининг ёмон ишларни қилганларини, куфр келтирганларини яхши билардилар. Шунинг учун Аллоҳ билан учрашишдан қўрқардилар.
وَلَن يَتَمَنَّوْهُ أَبَداً بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ وَاللّهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمينَ
(Қилган кирдикорлари сабабли ҳаргиз уни (ўлимни) орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларни билгувчидир).
Мана шулар Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в. замонидаги яҳудлар ва насороларга қарши келтирган қатъий ҳиссий ҳужжатлардир. Чунки агар ҳақиқатда жаннат уларгагина хос бўлганида улар ўлимни умид қилишлари керак эди. Бу яҳудлар ҳақидаги гап. Насоролар эса
150-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|